Азал-азалдан ўзаро меҳр-оқибатли, саховат ва мурувват бобида ўрнак бўладиган халқмиз. Катталарга ҳурмат, беморлар ҳолидан хабар олиш сингари қадриятлар эъзозлаб келинади. Халқимизга хос бўлган бу эзгу фазилатлар ҳали ҳамон ўз қадр-қимматини йўқотгани йўқ.
Имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган кишилар, ёши улуғ онахон ва отахонларга ёрдам қилиш, айниқса байрам арафасида моддий ва маънавий кўмак бериш яхши анъанага айланган. Ана шундай саховатли ишларда халқ вакиллари сифатида фаолият юритаётган депутатлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Улар бугун аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, мурожаатларини тинглаш ва ёрдам бериш билан бир қаторда, моддий кўмакка муҳтож инсонлар, ёши улуғ нуронийлар кўмагига шайланган.
Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Миробод тумани Кенгашига «Пўлатобод» округидан сайланган депутат Фурқат Абдуллаев ҳам шу каби эзгу амалларни бажаришни халқ олдидаги бурчи деб билади.
У Янги йил байрами эшик қоқишига ҳали вақт борлигига қарамасдан, кекса отахон ва онахонлар дастурхонини тўкин қилишга бел боғлади.
Депутат Тошкент шаҳар Миробод туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олиб, байрам муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари тақдим этди. Ҳар бир нуроний, ёши улуғ инсонлар билан учрашар экан, уларнинг яшаш шароитини ўрганди, суҳбатини олди. Ёши улуғ, нуроний-кексаларимизнинг турмуш даражаси сифатини янада яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни янада кенгайтириш, кексаларга пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш масалалари бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини алоҳида таъкидлаб, бунинг амалий натижаларини кўрсатиш борасида ёрдам қилиб келмоқда.
Депутатнинг савобли амали, эътибори нуронийлар кўнглида илиқлик уйғотди, дуога қўл очиб, юртимиз равнақи, фаровонлигини тилашга ундади. Ҳа, чинакам халқ одами ана шундай савобли ишларни ҳар куни эмас, ҳар қадамда қилади. Дуо олиб, эл корига ярайди. Зеро, халқ ҳам депутаталарни эзгуликка умид қилиб сайлашган.
Экологик назорат – замонавий саноат талаби
🕔18:01, 16.04.2026
✔3
Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.
Батафсил
Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда
🕔18:00, 16.04.2026
✔4
Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Батафсил
Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида
🕔18:00, 16.04.2026
✔3
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Батафсил