Етти кун      Бош саҳифа

«Ўзбекистон журналистикаси энциклопедияси» яратилади

Журналистик атамаларни, терминларни, газета ва журналлар ҳақидаги маълумотларни жамлаш мақсадида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида «Ўзбекистон журналистикаси энциклопедияси»ни яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Миллий матбуот марказида ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтилди.

«Ўзбекистон  журналистикаси энциклопедияси» яратилади

– МДҲнинг аксарият  мамлакатларида журналистика энциклопедияси нашр этилган. Бироқ, миллий журналистикамиз узоқ тарихга эга бўлса-да, ҳанузгача журналистикамизга оид миллий энциклопедия яратилмаган, – дейди Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров. – Ўйлайманки, бугун юртимизда очиқлик, шаффофлик давлат сиёсати даражасида кўтарилаётган бир вақтда Ўзбекистон журналистикаси энциклопедиясини яратишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Соҳамизга оид ушбу энциклопедия Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликда олимлар, ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, тадқиқотчилар иштирокида яратилади.

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг таъкидлашича, мамлакатимизда журналистика ривожига эътибор кучайган бугунги кунда шундай қомусий нашр яратиш жуда муҳим. Доимий иш олиб борадиган ишчи гуруҳи, доимий таҳрир ҳайъати тузиш лозим. Айни пайтда юқори сифат ва савияда тайёрланиши керак бўлган мазкур энциклопедия ҳар бир  таҳририятда, оммавий ахборот воситалари ходимлари тайёрлашга ихтисослашган олий ўқув юртларида, кутубхоналарда турадиган мукаммал нашр бўлмоғи керак. Муҳими, бу тижорий лойиҳа эмас. Бу нашр миллий журналистикамизни тўлақонли акс эттириш, давр руҳини ифодалаш учун ҳам долзарб лойиҳадир.

Мазкур йирик лойиҳа юзасидан медиа соҳасидаги таниқли журналистлар, олимлар, профессор-ўқитувчилар журналистик терминлар, йўналиш ва мавзуларга, техник жиҳатларга эътибор қаратиш муҳимлиги, энциклопедия катта масъулият билан, келгусида кўп йиллар давомида хизмат қилишга арзирли бўлиши кераклиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Мазкур нашр билан боғлиқ ишларни йил охиригача якунлаб, декабрь ойининг сўнгигача босмахонага топшириш, келгуси йил Жаҳон матбуот эркинлиги кунида нашрдан чиқариш ҳақида келишиб олинди.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

🕔11:03, 18.09.2026 ✔44

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Батафсил
«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

🕔11:03, 18.09.2026 ✔38

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

🕔11:02, 18.09.2026 ✔39

Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

    Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

    Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    ✔ 44    🕔 11:03, 18.09.2026
  • «Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 38    🕔 11:03, 18.09.2026
  • Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

    Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

    Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

    ✔ 39    🕔 11:02, 18.09.2026
  • Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди:  яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди: яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Мамлакатимизда урбанизация ва шаҳар ҳаёти жадаллашган сари аҳолининг табиат қўйнида дам олиш, сокинликдан баҳраманд бўлиш ҳамда ўсимликлар олами билан яқиндан танишишга бўлган эҳтиёжи муттасил ортиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотлари ҳам ушбу ижобий экологик тенденцияни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 42    🕔 10:59, 18.09.2026
  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 103    🕔 10:24, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар