Бухоро вилоятидаги қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.
2021 йилнинг сўнггида Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилган эди.
Мазкур электр станция 2022 йил 11 январь соат 16:32 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.
Қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Умумий қиймати 150 миллион долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил