Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига жами 11 220 та мурожаат келиб тушган.
Федерация матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ариза ва шикоятларнинг 10 254 таси ижобий ечим топган. Натижада, 20 миллиарддан ортиқ кўрилган зарар истеъмолчилар фойдасига ҳал бўлган.
Шунингдек, федерация 30 та мурожаат асосида 1 миллиард сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарларни қоплаб берган.
Истеъмолчилар асосан қуйидаги соҳалар фаолияти бўйича норозилик шикоятларини билдиришган:
4 241 таси (37,8%) савдо соҳасига;
1 617 таси (14,4%) газ таъминоти соҳасига;
1 150 таси (10,2%) электр таъминоти соҳасига;
536 таси (4,8%) сув таъминоти соҳасига;
363 таси (3,2%) коммунал хизмат соҳасига;
134 таси (1,2%) соғлиқни сақлаш соҳасига;
923 таси (8,2%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига;
276 таси (2,5%) транспорт соҳасига;
369 таси (3,3%) алоқа (ва интернет) соҳасига;
1 612 таси (14,4%) эса бошқа соҳалар.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил