Экологик муаммолар ечими йўлида амалга ошириладиган ишларда «яшиллар партияси»нинг жамиятимизда қанчалик муҳим ўрин тутиши ҳаммамизга маълум.
Фаолиятини бошлаганига унчалик кўп бўлмаган бўлса-да, бугун кўплаб табиат жонкуярлари, ёшлар Экопартияга аъзо бўлмоқда. Сабаби Ўзбекистон Экологик партияси юртимиз табиатини, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот оламини асраш борасидаги ишлари билан халқ ишончига кириб бормоқда. Айниқса, ўтган йил ноябрь-декабрь ойларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамиз бўйлаб дарахт экиш ишларида Экологик партия фаоллари ташаббусини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу ўз навбатида аҳоли орасида «мен ҳам Экопартия сафига кирмоқчиман» дейдиган ёшлар сафи кенгайишига замин яратди.
– Биз ҳарбий хизматда бўлган вақтимиз хам худудимизга кўплаб дарахтлар экиб, боғ яратар, атроф муҳитни тоза сақлаш борасида қатор ишларни амалга оширар эдик,
– дейди Санжар РАҲИМОВ. – Хизмат даврида эккан ниҳолларимиз барг ёзиб, амал олганида фахрланиб, ғурур ҳиссини туярдик. Ўша кезлар «хизмат муддатим тугаши билан Экопартияга аъзо бўламан, юртимиз яшиллигини ва мусаффолигини сақлашга ўз ҳиссамни қўшаман», дея ният қилгандим. Мана ниҳоят ниятимга етдим. Энди чин маънода экофаол бўлиб, нафақат юртимиз ва халқимиз ҳимоясига, балки табиатимиз, экооламни асраш, ҳимоя қилиш учун ҳам ҳаракат қиламан.
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилотига бугунги кунда истеъфога чиққан ҳарбийлар ҳам жалб қилиниб, улардаги партияни қўллаб-қувватлаш ва келгусидаги амалий ишларда жонбозлик кўрсатиб, ҳамкорликда ишлашга бўлган иштиёқини рағбатлантирмоқда. Улар ўзаро ҳамкорлик асосида партия сафига аъзоликка қабул қилинмоқда.
Бундай ватанпарвар аъзоларнинг борлиги барчамизни фахрлантиради. Келгусида янги аъзолар атроф муҳит ҳимоясида ташаббус намойиш этиб, жонбозлик кўрсатишига ишонамиз.
Ўзбекистон Экологик партияси
Тошкент шаҳар партия
ташкилоти
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил