Янги келтирилган электровоз юқори қувватга эга 2 секциядан иборат 8 ўқли йўловчи ва юк электровози бўлиб, унинг қуввати 9,600 кВт ни ташкил этади. Унинг қуввати туфайли локомотив барча об-ҳаво шароитларида оғир юклар билан ортиқча қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади. Техник тавсифига кўра, мазкут турдаги локомотив тезликни соатига 120 км.гача ошириши мумкин. Ҳар бир локомотивнинг ишлаш муддати – 40 йил.
Электровоз TOSNIBA компанияси томонидан ишлаб чиқарилган TCMS замонавий назорат-диагностика тизими билан жихозланган бўлиб, ушбу тизим электравозни ортиқча юкланишлардан, носозликлардан ҳимоя қилади ва машинистга ўз вақтида хабар беради. Яъни электравознинг электрон ускуналарининг ҳолати, юқори ва паст кучланишли электр жихозларининг ҳолати, тормоз тизими, ҳавфсизлик тизими, радиоалока тизими ва бошқа тизимларнинг созлиги буйича монитор орқали кўрсатиб туради.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил