Давлатимиз раҳбари айтганидек, «Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш – бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди.
Депутат – фикри-зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс».
Дарҳақиқат, халқ уларга бежиз катта ишонч билдирмаган. Ўзи дуч келаётган муаммолар ечимига мутасаддилар эътиборини қаратишда, кўп-кўп масалалар ҳал этилишида депутатдан имдод кутади сайловчи. У эса шу халқнинг вакили сифатида аҳоли манфаатларини ўйлаб таклиф, муаммо ва мурожаатларини тинглаб, шу асосда фаолият олиб бориши шарт.
Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Асака туман кенгашига сайланган Ҳусанбой Дадабоев аҳоли ишончини қозониб келаётган ана шундай депутатлардан бири. «Лабгардон» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи тўрт мингдан ортиқ аҳоли бу инсонни узоқ йиллар дуоларида тилга олса не ажаб.
Уйингизда бир кун сув бўлмаслигини тасаввур қилиб кўринг. Ичиш учун амаллаб ташиб келарсиз, аммо идиш ювиш, уй-рўзғор ишлари, тозалик-озодалик учун озмунча сув керакми? Унча сувни ташиб келтиришни тасаввур қилишнинг ўзи қийин.
«Лабгардон» маҳалласи аҳоли, айниқса бекалари анчадан буён ана шундай сув муаммосидан қийналиб келишарди. Бунга сабаб эса сув чиқарадиган насоснинг ишдан чиққанлиги бўлган. Муаммони бартараф қилишда ёрдам сўраб аҳоли Ҳусанбой акага мурожаат билан чиқди. Депутат «Сувоқава» корхонаси туман бўлими билан боғланиб, аҳолининг илтимосини уларга етказди ва қарийб беш мингга яқин инсонларнинг хонадонида яна зилол сув пайдо бўлди.
Аслида ҳам депутатнинг иши мажлисларда қўр тўкиб ўтиршу, фақат турли туман тадбирларда иштирок этиш эмас. Унинг вазифаси ўзини сайлаган халқнинг ишончини оқлаш, кичкина бўлса ҳам оғирини енгил қилишдир.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил