Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 38 мамлакатда 44 миллион киши очарчилик таҳдиди остида, 811 миллиондан ортиқ киши эса тўйиб овқатланмайди.
Бу ҳақда БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган «Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги: ҳаракатга чақириқ» номли вазирлар конференциясида маълум қилинди.
Вазирлик хабарига кўра, анжуман озиқ-овқат тақчиллигига энг мойил бўлган ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайдиган мамлакатларнинг кенг доирасини бирлаштирган. «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 38 мамлакатда 44 миллион киши очарчиликка маҳкум бўлиб турибди, 811 миллиондан ортиқ киши эса тўйиб овқатланмайди», — дейилади баёнотда.
Тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Германия, Италия, Покистон, Руминия, Туркия ташқи ишлар вазирлари ҳамда БМТга аъзо 30 та давлат, шунингдек, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон озиқ-овқат халқаро ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил