Самарқанд вилоятида экология соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ўрганишлар давомида давлат экологик экспертизаси хулосаларида белгиланган талабларга риоя этилиши, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Геологлар шаҳарчасида жойлашган тез юрар темир йўл ҳудудидаги атмосфера ҳавосини цемент чанги билан ифлослантирувчи 21 та цемент тушириш, сақлаш ва юклаш омборхоналари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилди. Шунингдек, Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги «Хўжа» МФЙ ҳудудида жойлашган қоғоз чиқиндисини қайта ишлаш корхонаси фаолияти ҳам ўрганилди. Ўрганишларда корхонада ҳосил бўлган оқова сувлар экологик талабларга риоя этилмасдан тўғридан-тўғри ташқарига оқизилаётгани аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чора кўриш мақсадида ҳаводан ва оқова сувлардан лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинди.
* * *
Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 23 май куни рейд тадбири ўтказилди.
Экорейд жараёнида Сирдарё туман «Шоликор» СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Шўразак» зовуридан фуқаролар Е.В. ҳамда Ю.Т. томонидан спорт ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлаш жараёнида 5 та илгакдан ортиқ қармоқдан фойдаланиб ҳамда 5 кг.дан ортиқча балиқ маҳсулотини ушлаб, ов қоидасини бузганлик ҳолати аниқланди.
Уларга тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳар бир фуқарога нисбатан 1 350 000 сўмдан маъмурий жарима қўлланилди. Табиатга етказилган зарар 2 241 000 сўм этиб белгиланди.
* * *
Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Сув, ер ресурлари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган экологик назорат рейд тадбирларида А.Б. исмли фуқаро томонидан «Сангзор» дарёси ўзанидан ноқонуний равишда қум-шағални қазиб олиш ҳолати аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси, 1-қисмига асосан 2 700 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
* * *
Наманган тумани Экология бўлими ходимлари томонидан профилактик рейд тадбири ўтказилди.
Тадбирда туманнинг «Қумқўрғон» МФЙ ҳудудидаги ички закан қирғоқларидаги захира ер майдонидан «Шамсикўл» МФЙда яшовчи фуқаро Б.А. ўзининг бошқарувидаги «Hyundai» русумли экскаваторида тегишли органлар рухсатисиз кенг тарқалган фойдали қазилма (тупроқ)ни қазиб олиб, юк машиналарига юклаётганлиги аниқланди.
Фуқаро Б.А.га нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан 2 700 000 минг сўм жарима тайинланди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔20
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔18
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил