Шу кунларда ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши бўйича хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Вазирликнинг маълум қилишича, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун тегишли портал (regulation.uz)га жойлаштирилади.
«Барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади», – дейилади муносабатда.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил