Жорий йилнинг 30 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ва Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳамкорлигида 31 май – Халқаро чекишга қарши курашиш кунига бағишлаб «Биз ёшлар – тамаки чекишга қаршимиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида бўлиб ўтган тадбирда Экологик партиядан сайланган депутатлар, Тошкент шаҳар партия ташкилоти ходимлари, туман партия ташкилоти раислари, Ёшлар парламенти аъзолари, университет талабалари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Мақсад ёшлар эътиборини никотинга қарамлик ва чекишни йўқ қилиш муаммосига қаратиш ҳамда экологик маданиятни шакллантиришдир.
Бугунги замонавий ҳаёт тарзида чекиш кўпгина сурункали касалликларни келтириб чиқарувчи, иш қобилиятини пасайтирувчи, ногиронликни ва ўлимнинг кўпайишига сабаб бўлувчи хавфли омилларнинг асосийларидан биридир. Жамиятнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий вазифаларидан бири – чекмайдиганларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, яъни ижтимоий аҳамиятга эга жой, объект ва транспорт воситаларида чекишни тақиқлаш, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан чекиш энг кўп касалликлар келтириб чиқарувчи омиллардан бири экани алоҳида қайд этилган. Аммо одамларнинг бу зарарли иллатга боғланиб қолгани, унинг камайиши ўрнига чекувчилар сонининг ортиб бораётгани ҳар биримизни ташвишга солади. Ёшлар, аёллар ва ўсмирларнинг миллий қадрият, анъана ва одоб қоидаларига зид бўлган бундай зарарли иллат домига илинаётгани масаланинг нақадар долзарб эканини кўрсатади.
Мутахассислар фикрича, соғлом турмуш тарзини яратишда, аввало, тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарур.
Бу иллатнинг илдизини тезроқ қирқиш учун кўнгилочар жойларда чилим чекиш билан боғлиқ хизматлар турларини кўриб чиқиш, уларни қонун билан тақиқлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, бугун чекишнинг замонавий турларини ҳаётида қўллаб кўришни хоҳлаётган ёшларни хорижий тилларни пухта ўрганиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, илм-фанга янгилик киритиш ва янгича яшашнинг замонавий шаклларини ўзлаштиришга йўналтириш катта авлод вакилларининг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Давра суҳбатида ТошДТУ проректори Мурод Атамуратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Носиржон Аминов, Равшан Бегматов, Мухтор Ҳожиматов, Муқаддас Тиркашева, шунингдек, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Умида Камилова ҳамда Экопартия Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Севара Файзиева талабаларга айнан ёшлар ўртасида чекишга қарши курашиш, атроф муҳитни асраб-авайлаш, инсониятни ва экологияни ҳимоя қилиш бўйича гапириб бердилар.
Шунингдек, тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар парламенти аъзоси, Экопартия Тошкент шаҳар партия ташкилоти Ёшлар қаноти етакчиси Зилола Зокированинг ташаббуси билан университет талабалари орасида «Чекишга қаршимиз» шиори остида расм чизиш бўйича кўрик-танлов ташкил этилди. Тадбир якунида университетнинг бир гуруҳ талаба ёшлари Экопартия аъзолигига қабул қилинди.
Ўзбекистон ЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил