Етти кун      Бош саҳифа

Конституциявий ислоҳотлар: Экология ва атроф муҳит муҳофазасига бағишланган ҳеч бир таклиф эътиборсиз қолмайди

Кўп асрлик бой миллий ҳуқуқий мерос, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар, илғор хорижий конституциявий тажрибаларга таяниб яратилган ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи асосий Қонунимиз – Конституция мамлакат мустақиллигининг рамзи бўлиб, унда ўз тараққиёт йўлимиз акс этади.

У халқимиз хоҳиш-иродасини ифода этувчи демократик давлат, фуқаролик жамияти ва эркин ҳаёт қуриш ҳамда уни ривожлантиришнинг истиқболларини белгилайди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий соҳаларда амалга оширилган туб ислоҳотлар ҳамда кенг жамоатчилигимизнинг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда Бош Қонунимизни такомиллаштиришни бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида мамлакатимизнинг келгуси беш йилликка мўлжалланган Тараққиёт стратегияси сайловчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф ва ташаббуслар асосида ишлаб чиқилгани алоҳида таъкидланган эди. Жумладан, бугунги ҳаётнинг ўзи, ислоҳотларимиз мантиғи талаб этаётган муҳим таклиф – мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш масаласи илгари сурилди.

Агар дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конс­титуциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз. Бу жараёнда биринчи бўлиб халқимизга мурожаат билан чиқилаётгани, конституция­вий ислоҳотлар аввало аҳолидан тушадиган таклифлар асосида амалга оширилиши таъкидланмоқда. Мана шунинг ўзиёқ Ўзбекистонда мамлакат тақдири ва келажаги билан боғлиқ ҳар бир масалада жамоатчилик, ҳар қайси фуқаронинг фикри ўта муҳим эканининг амалдаги кўринишидир.

Мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга оид чораларни кўриш масалалари муҳокамасига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2022 йил 20 май куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида Конс­титуцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. Ўз фаолиятини кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда халқимизнинг таклиф ва фикрлари асосида шакллантириши белгиланган Конституциявий комиссия таркибига жамиятимизнинг турли қатламларидан, хусусан, депутатлар, сенаторлар, барча ҳудудлардан вакиллар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, етук ҳуқуқшунос, сиёсатшунос ва бошқа экспертлар киритилди. Бу ўз навбатида конституциявий ислоҳотни амалга оширишдаги энг асосий қадамлардан бири ҳисобланади.

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнида экологик масалаларга давлат сиёсати даражасида устувор аҳамият қаратилмоқда. «Ҳозирги вақтда кўплаб ривожланган давлатлар, табиатдаги глобал ўзгариш­ларни ҳисобга олиб, ўз конституция­сига экологияга оид махсус боблар киритмоқда. Ўзбекистон Конституциясида ҳам ушбу долзарб масалага доир ҳуқуқий нормалар устувор ўрин эгаллаши лозим», – дея таъкидланган эди давлатимиз раҳбари.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган халқ вакиллари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёнларида фаол иштирок этган ҳолда, аҳолининг барча қатламларидан фикр ва мулоҳазаларини олиш ва уларни таҳлил этган ҳолда конструктив таклифларни шакллантиришга фаол киришган. Ўйлаймизки бугун экология масаласига жаматчилигимиз бефарқ эмас ва «Менинг Конституциям» онлайн платформасига келиб тушаётган таклифларда ҳам бу ўз ифодасини топмоқда. Шуни таъкидлашни истардимки, экология ва атроф муҳит муҳофазасига бағишланган ҳеч бир таклиф эътиборсиз қолмайди ва уларнинг ҳар бири у ёки бу даражада конс­труктив таклифга айлантирилади.

Мухтасар айтганда, конституция­вий ислоҳотларнинг амалга оширилиши Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, шу жумладан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш имконини берувчи мукаммал ҳуқуқий асос яратилишига хизмат қилади.

Хайрилло ГАППОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси

 




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

🕔11:03, 18.09.2026 ✔44

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Батафсил
«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

🕔11:03, 18.09.2026 ✔37

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

🕔11:02, 18.09.2026 ✔39

Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

    Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

    Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    ✔ 44    🕔 11:03, 18.09.2026
  • «Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 37    🕔 11:03, 18.09.2026
  • Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

    Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

    Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

    ✔ 39    🕔 11:02, 18.09.2026
  • Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди:  яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди: яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Мамлакатимизда урбанизация ва шаҳар ҳаёти жадаллашган сари аҳолининг табиат қўйнида дам олиш, сокинликдан баҳраманд бўлиш ҳамда ўсимликлар олами билан яқиндан танишишга бўлган эҳтиёжи муттасил ортиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотлари ҳам ушбу ижобий экологик тенденцияни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 42    🕔 10:59, 18.09.2026
  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 103    🕔 10:24, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар