Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия ўз фаолиятини бошлаганидан хабарингиз бор албатта.
Мазкур комиссияга ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасида вазифалар қўйилган.
Бугунги кунда кенг жамоатчиликдан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда экологик ҳуқуқлар ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига оид илғор нормалар устувор ўрин эгаллаши, глобал иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда Конституцияга махсус экологик боб киритиш кераклиги ҳақида кўплаб ташаббуслар келиб тушмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) партия ташкилотлари иштирокида видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича олиб борилаётган ишлардан хабардор қилиш ва уларнинг таклифларини ўрганиш ҳамда келиб тушаётган таклифларни Конституциявий комиссияга етказиш бўйича фикр алмашилди.
Йиғилишда ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) партия ташкилотлари томонидан Конституциявий ислоҳот жараёнини барча аҳоли қатлами орасида кенг тарғиб қилиш ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, аҳолининг нафақат экологияга оид таклифларини, балки ҳар қандай таклиф ва фикрларини умумлаштирган ҳолда махсус платформалар орқали комиссия эътиборига ҳавола этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши матбуот хизмати
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил