Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан шу кунларда ғалладан бўшаган майдонлардаги сомонпоялар ёқилишининг олдини олишга қаратилган экологик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жомбой туманида ўтказилган рейд тадбири давомида «Дўстлик» МФЙга қарашли фермер хўжалиги даласида ғалладан бўшаган ер майдони иккинчи экин қилиш мақсадида ёқиб юборилгани маълум бўлди.
Туман экология бўлими давлат инспекторлари саъй-ҳаракати билан ёнғин тезкор тартибда бартараф этилди, шунингдек, шу маҳаллада яшовчи икки нафар фуқаро бу ишни амалга оширгани аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига биноан жарима қўлланилди.
Айни пайтда давлат инспекторлари томонидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар юзасидан қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил