Пойтахтимиздаги Миллий боғда оилавий сайр қилиб юрибмиз. Мени хурсанд қилгани бошқа боғлардан фарқли бу ерни дўкон, пулли аттракционлар билан тўлдириб ташлашмабди.
Тармоқлардаги айрим танқидлардан кейин ҳа, Миллий боғниям ҳар томонига икки йилда қуриб қоладиган арчалар экиб, қуёш қиздириб турадиган бир жойга айлантиришибди-да, деб ўйлагандим, йўқ, келиб айланиш, ўпкани тоза ҳавога тўлдириб кетиш учун яхши жой бўлган.
Умид қиламанки, шаҳардаги экологик муҳитни балансга келтиришда бу каби баҳаво жамоат боғларини қуриш (таъмирлаш) ишлари давом этади.
Булар бугун Миллий боққа бориб кўргандан кейинги ижобий хулосаларим. Энди бир нечта салбий хулосаларимни ҳам айтиб кетсам.
Кайфиятимни туширгани боғдаги таъмир давомида кўп йиллик дарахтларнинг 80-90 фоизига жиддий, қўпол тарзда шикаст етказилибди.
Шу туфайли ҳозир кўплаб чинор, эманлар бутунлай қуриш ҳолатига келиб қолган. Айримлари қурибди ҳам (буни яшириш учун уларга чироқлар осиб чиқишган).
Миллий боққа зудлик билан малакали агрономлар ва дарахтлар учун агротехник тадбирлар керак. Агар иш озгина кечиктирилса, биз ўнлаб кўп йилик дарахтларни йўқотамиз.
Шунингдек, ҳудуддаги кўл ҳам майдон жиҳатидан анча қисқарибди. Афсуски, бу энди тўғрилаб бўлмайдиган иш.
Такрорлайман, Миллий боғдаги дарахтларга зудлик билан ёрдам зарур. Давлат экология қўмитаси ёки Миллий боғни сақлаб туришга масъул идоралар мурожаатимга эътиборсиз бўлмайди, деб умид қиламан.
Экофаолларни бу масалага бефарқ бўлмасликка чақираман.
Илёс САФАРОВ
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил