Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўлсозлик соҳасини ривожлантириш, йўлларни халқаро талаблар даражасига келтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Йўлсозлар томонидан замонавий йўл, йўл ўтказгич, кўприк, пиёдалар учун ер ости ва ер усти йўллари бунёд этилаётгани аҳолининг узоғини яқин қилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказади. Мазкур жараёнда сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар қонун билан берилган ваколатлар доирасида ҳал этилади.
Айрим масалалар депутат назоратига олиниб, уларнинг ечими юзасидан тегишли вазирликларга депутатлик сўрови юборилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Носиржон Аминовнинг 87-Ангрен сайлов округида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда аҳоли ўзларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятига эга А-373, М-39 автойўли «Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон ва Андижон орқали – Ўш» автомобиль йўлининг Чинор, Четсув ҳамда Кўксарой МФЙлари жойлашган қисмида аҳолининг ишга бориши ва кундалик юмушларини бажаришда, фарзандларини эса таълим муассасаларига қатнаши учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиб бериш мақсадида «Тошкент – Ўш» катта магистрал йўлининг 190 – 210 км.да пиёдалар ўтиш йўлакларини ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Носиржон Аминов ушбу масалани ўз назоратига олиб, мазкур мурожаат юзасидан Ички ишлар вазирига депутатлик сўрови юборди. Бугунги кунда ушбу депутат сўрови асосида белгиланган ҳудудларга йўл белгилари ўрнатилиб, йўл чизиқлари чизилди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил