Юртимизда «Яшил макон» лойиҳасининг иккинчи босқич кузги мавсуми бошлаб юборилганидан хабарингиз бор.
Ўтган йилги хатолар ва камчиликлардан хулоса чиқарилган ҳолда бу йилги мавсумда ниҳолларни саралаш, уларни ҳар бир ҳудуд иқлимидан келиб чиққан ҳолда экиш мақсад қилиб қўйилган. Шу сабаб Урганч давлат университетида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси кузги мавсуми кўчат экиш ишларини сифатли йўлга қўйиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.
Давлат экология қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, Урганч давлат университети ҳамкорлигида ташкил қилинган илмий-амалий семинарда соҳа олимлари ва мутахассислар томонидан Хоразм вилояти ҳудудига мос келувчи кўчатларни танлаб экиш, парваришлаш, дарахт кўчатлари ва буталарни ўтқазишда табиий иқлим шароитини ҳисобга олиш бўйича талаба-ёшларга тушунчалар берилди.
Семинарда Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг «долзарб қирқ кунлик» кўчат экиш тадбирларини сифатли ташкил этиш, бу борада олий таълим муассасалари, тажрибали олим ва мутахассислар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.
Давлат экология қўмитаси ҳузурида ташкил қилинган экспертлар гуруҳи аъзоси, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори Мансур Холмуродов, Урганч давлат университети Биология кафедраси мудири Зокиржон Тожиев бу борада йиғилганларга маслаҳат ва тавсияларини берди.
Хоразм вилоятининг иқлими ўзига хос, қиши аёзли совуқ, ёзи эса ўта иссиқ бўлади. Вилоят ҳудудида тупроқ шўрланиш даражаси ҳамда ерости сув сатҳининг нисбатан юқорилиги ҳам кўчатларни экишда иқлимга мос дарахт турларини танлашни талаб қилади.
Мутахассисларнинг фикрича, воҳада азал-азалдан ўсадиган гужум дарахти, айниқса, Хоразм иқлим шароитига мослиги билан ажралиб туради.
Қайрағочлар оиласига мансуб ушбу дарахт жой танламайди, чуқур илдиз отиб, қурғоқчил, шўрланган ерларда ҳам ўсаверади. Барглари тукчалар билан қоплангани боис қуёш иссиқлигини ўтказмайди. Ҳаводаги намликни сўриб олиши туфайли буғлантириш хусусияти кам. Шу боис гужум қум кўчкиларининг олдини олиш, шамол йўлини тўсиш, тупроқни эрозиядан асрашдан ташқари, иқлимни мўътадил сақлашда ҳам қўл келади.
Семинар давомида иштирокчилар университет ҳудудига 100 тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазишди.
Хоразм вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил