Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бунинг исботини икки йилдан бери давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси мисолида кўриш мумкин.
Жорий куз мавсумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича бошланган «долзарб қирқ кунлик» Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида қизғин кечмоқда. Лойиҳанинг мақсади юртимизнинг барча аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва шу йўл билан жамоатчиликнинг диққатини ҳозирги кундаги минтақамиздаги экологик муаммоларга қаратишдан иборат.
Ҳудудларда одамлар эзгу ниятлар билан дарахт экмоқда. Ўзи яшаётган маҳалла атрофига, дала четларига, ариқ ва зовурлар бўйига яхши ниятлар билан кўчат қадамоқда. Атроф муҳит мусаффолигига бир чимдим бўлса ҳам ҳисса қўшишга интилмоқда. Энг муҳими, дарахт кўчатлари экишга шунчаки тадбир эмас, балки эртанги кун, келажак авлод учун улкан аҳамиятга эга иш сифатида қаралаётгани кишини қувонтиради.
Бухоро вилоятида жорий кузги мавсумда 5 мингдан ортиқ ниҳол экиш кўзда тутилган. Маълумки, Бухоро тупроғининг механик таркиби енгил тупроқ қавати билан биргаликда қум ва қумоқ, оғир бўз тупроқлардан иборат. Вилоят ерларида тупроқлар шўрланиш даражасига қараб кучли, ўрта ва кучсиз шўрланган ерлар ҳисобланади. Асосан тупроқнинг 30-40 см қатламида тузлар миқдори кўп бўлади, ундан пастки қатламларда кам миқдорни ташкил қилади. Шу сабабли вилоятимиз иқлимига мос тут, катальпа, терак, қайрағоч ҳамда садақайрағоч каби манзарали дарахтлар экиш мақсадга мувофиқдир.
Айниқса чўлу биёбон бўлган Жондор туманидаги Мохонкўл чўл массивида ҳам дарахт экиш авж палласида. Ҳозир у ерлар зумрад тусга кирган.
Унда «Яшил макон» учун Бухоро вилоятида ташкил этилган штаб аъзолари, экспертлар гуруҳи ҳамда тегишли ташкилотларнинг масъул вакиллари иштирок этишди.
Ушбу массивда суғориш ишлари ариқ орқали амалга оширилиб, 500 та садақайрағоч, 600 та виргин арчаси ҳамда 2000 дан зиёд тут ниҳолларини ўтқазиш амалга оширилмоқда.
Қолаверса, олим ва эколог мутахассислар, уста миришкор боғбонлардан ташкил топган жамоатчилик ушбу дарахтларнинг тўғри экилиши, технологияси ва ниҳоллар сифатини назорат қилиб бормоқдалар. Умид қиламизки, ўтган йилги жараёнлардаги хатолардан керакли сабоқлар олинади.
Жаҳонгир ШАРИПОВ,
ЎЭП Бухоро вилоят партия ташкилоти раиси
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил