Ўзбекистонлик ва хитойлик ихтиолог олимлар жамоаси Қирғизистондаги Фарғона вилоятига қарашли Сўх эксклавидан оқиб ўтувчи Сўх дарёсидан шу вақтгача фанга номаълум бўлган янги балиқ турини кашф этди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Янги кашф этилган балиқ турига Сўх ялангбалиғи – Triplophysa daryoae деб ном берилган. Ялангбалиқларнинг Triplophysa уруғи вакиллари Осиё қитъаси сув ҳавзаларида учрайдиган 160дан ортиқ балиқ турини ўз ичига олади. Ушбу балиқларнинг ўнга яқин вакили Марказий Осиёда қайд этилган. Кашфиёт ҳақида халқаро «Zookeys» илмий журналида ҳам эълон қилинган.
– Аввало, Сўх дарёси ихтиологик нуқтаи назардан тадқиқ этилмагани, қолаверса, янги турнинг ундан аввалги кашф этилган ялангбалиқ турларига ташқи томондан анча ўхшашлиги унинг олимлар назаридан узоқ вақт четда қолишига сабаб бўлган.
Бизнинг сўнгги 2 йил давомида олиб борган чуқур текширишларимиз натижасида бу балиқ аввал кашф этилмаган тур экани маълум бўлди, – дейди Фарғона давлат университети Зоология ва умумий биология кафедраси мудири Бахтиёр Шералиев.
Тадқиқотчилар кузатувига кўра, Ўзбекистоннинг тоғли минтақаларидаги кичик дарёлар фаунаси ҳамон чуқур ўрганилмаган ва у ерда ўзининг кашф этилишини кутаётган кўплаб турлар бўлиши мумкин. Бу – Марказий Осиёдаги турлар хилма-хиллиги олимлар аввал ўйлаганидан ҳам ранг-баранг эканини кўрсатади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил