Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан унинг ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигида иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича Республика штаби ва ишонч телефони маркази ўз фаолиятини бошлади.
Республика Штабининг мақсади муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда кўмаклашиш, берилган таклифларни ўрганиш ва тадбиркорларга хизмат кўрсатишдан иборат.
Call-center орқали келиб тушган мурожаатлар тегишли ташкилотлар ёрдамида тезкорлик билан ҳал этилади.
Қуйидаги йўналишлар бўйича кўмак кўрсатилади:
– банк кредитлари;
– табиий газ, электр ва муқобил энергия таъминоти;
– солиқ тўловлари ва божхона назорати;
– импорт орқали келадиган уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурслар;
– тажрибали ва малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш;
– кооперация (кластер) асосида ишлайдиган қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик;
– иссиқхона хўжаликлари билан ўзаро ҳамкорлик асосида етиштирилган маҳсулотни саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш;
– карантин ва ўсимликлар ҳимояси агентлиги билан биргаликда ўсимликлар ҳимоясини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича Республика штаби телефон рақами: (55) 500-80-08.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил