Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказади.
Мазкур жараёнда сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар қонун билан берилган ваколатлар доирасида ҳал этилади. Айрим масалалар депутат назоратига олиниб, уларнинг ечими юзасидан тегишли вазирликларга депутатлик сўрови юборилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсуповнинг избосканлик сайловчилар билан учрашувлари ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Халқ вакили маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб, ҳар бир фуқаронинг муаммоларини тинглади.
Ўнга яқин мурожаат ҳудуднинг ўзида ҳал этилди, қолганлари бўйича тегишли ташкилотларга депутат сўрови киритиладиган бўлди.
Халқ вакили дастлаб Избоскан тумани Янгиқишлоқ ҳудудида жойлашган «Бой» МФЙда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилиб, фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
Шунингдек, шу маҳаллада жойлашган тиббиёт муассасасида бўлиб, у ерда аҳолининг сифатли тиббий хизматдан самарали фойдаланишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Мазкур учрашувлар доирасида депутат Избоскан тумани халқ таълими бўлимига қарашли 44-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Мулоқотлар давомида мамлакатимизда таълим соҳасига олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳага оид янгиликлар, мамлакатда янги қабул қилинаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилди.
Депутат Наврўзбек Юсупов Избоскан туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциясида ҳам фаол қатнашди. Кўп сонли аҳоли вакиллари билан биргаликда 1000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 24 октябрь куни куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилиб, мутасаддиларга аниқ вазифалар берилган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Хоразм вилоятининг 123-Шовот сайлов округидан сайланган депутат Камол Жуманиёзов ҳам Шовот туманида куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ва берилган топшириқлар ижросини ўрганди.
Aҳоли 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиши учун «Кўмир таъминоти» Хоразм вилояти филиали томонидан вилоят аҳолиси хонадонларига режа бўйича 108 минг тонна кўмир етказиб бериши лозим. Ўрганиш давомида сентябрь ва октябрь ойларида режа бўйича кўмир етказилаётганлиги маълум бўлди.
Шовот тумани «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи Б.Назаров томонидан ички йўлларни таъмирлаш масаласи бўйича депутатга мурожаат бўлган эди. Мурожаатга кўра, «Тараққиёт» маҳалласидаги Aл-Хоразмий ва Тараққиёт кўчаларининг 150 метр қисми жуда таъмирталаб аҳволда экани билдирилган.
Депутат аралашуви билан бир нечта ташкилотлар ҳомийлигида фуқаро мурожаатининг бир қисми ижобий ҳал этилди.
Айни вақтда ушбу кўчага шағал ётқизилиб, текислаш ишлари бошланди. Депутат ушбу йўлни мактабгача бўлган қисмини асфальтлаш юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўрови киритадиган бўлди.
Шунингдек, аҳолининг яна бир қатор масалалар бўйича муаммо ва мурожаатлари ҳам депутатлар томонидан ўрганилмоқда.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил