Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, сўнгги вақтларда ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш, тўй, маърака, юбилей ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларда улар билан бирга келиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу эса, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Шу жиҳатдан таклиф этилаётган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан бир қатор давра суҳбатлари, ишчи гуруҳ йиғилишлари ўтказилди. Уларда сиёсий партия фракциялари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, эксперт, олимлар томонидан лойиҳа юзасидан кўплаб таклифлар берилди ва уларнинг салмоқли қисми қонун лойиҳасини такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтиришда эътиборга олинди.
Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ёввойи ҳайвонларни сақлаш, уларни табиий муҳитга чиқариб юбориш, улардан жамоат жойларида фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга хизмат қилади.
Қизғин бахс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Ахборот хизмати
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил