Бухоро вилояти Қоракўл туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт мобайнида 200 минг донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Тумандаги «Дўстлик» маҳалласида М-37 йўли бўйидаги ҳудуд туман маҳалла раислари ташаббуси билан ободонлаштирилди. «Маҳалла раислари боғи» ташкил этилди. Ҳудуддаги нотекис тупроқ қатлами текислангач, озуқали тупроқ ва маҳаллий ўғитлар билан бойитилди. Туман марказига киравериш қисмида бунёд этилган маконга 10 мингга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари 350 та мевали, 150 та арча ва сосна, 1000 та тут, 5 мингта узум, 3 мингтадан ортиқ терак қаламчалари ўтқазилиб, суғориш тизими ташкил этилди.
Туман ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган дарахт экиш акциясида Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров бошчилигидаги фахрийлар, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари алоҳида жонбозлик кўрсатди.
– Ободлик кўнгилдан бошланади, – дейди туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси Муҳиддин Фаттуллаев. – Юртбошимиз ташаббуси билан илгари сурилган эзгу саъй-ҳаракатга бугун ҳар бир қоракўллик ёшу қари лаббай деб жавоб бермоқда. Туманимизни баҳаво, экологик тоза ҳудудга айлантиришга ҳамма бел боғлаган. Айни пайтда «Яшил макон» лойиҳасидаги эзгу ишлар тумандаги жомеъ масжидлари ва зиёрат туризми объектларида ҳам давом этмоқда.
Зариф КОМИЛОВ,
ЎзА
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил