Юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган «Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсуми тугашига ҳам саноқли кунлар қолди. Шундай бўлса-да лойиҳа доирасида дарахт экиш ишлари ҳамон қизғин.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан «Махсустранс» ДУК ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида Яккасарой тумани «Дамариқ» маҳалласи ҳудуди ва партия бош биносининг атрофини ободонлаштириш мақсадида ташкил этилган экоҳашар ҳам бунга яққол мисолдир.
Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Хайрулла Ғаффоров, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, партия Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят кенгаши ходимлари, Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти докторантлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Экоҳашар давомида пальма, қрим қарағайи, павловния, элдор қарағайи, пирамидасимон дуб, ҳинд сирени, каштан, терак сингари жами 100 туп дарахт кўчатлари экилди.
Ҳашар давомида партиянинг бош биноси, «Дамариқ» маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофи тозаланди. Кўчалар ва йўлаклар супурилиб, ариқ ва лотоклардаги чиқиндилар йиғиб олинди. Чиқиндилар «Махсустранс» автомашиналарида олиб чиқиб кетилди.
Озодалик бор жойда барака бўлади, дейди доно халқимиз. Шундай экан, дарахтларни кўпайтириш билан чекланиб қолмай, тозалик ва озодаликни ҳам сақлашга қаттиқ ҳаракат қилишни унутмаслигимиз керак.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил