Етти кун      Бош саҳифа

Авлодлар олдидаги масъулият

Бугун экологик масалалар дунёнинг доимий диққат марказида турган бир даврда яшаяпмиз. Бутун жаҳонда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам бу масала давлат ва нодавлат ташкилотлари, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг кундалик фаолиятида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

Авлодлар олдидаги  масъулият

Айниқса, охирги йиллардаги ислоҳотлар табиат ва атроф муҳит борасидаги қарашларимиз ва фаолиятимизни анча тизимли ва самарали бўлишига олиб келди. Бундан тўрт йил муқаддам Ўзбекистон Экологик партиясининг ташкил этилиши ҳам юртимиз ҳаётида ўзига хос бир муҳим ҳодиса бўлди. Мазкур партия нисбатан ёш бўлишига қарамай, кўплаб инсонларни ўз ғояларига ишонтира олди. Бугунги кунда аҳолининг салмоқли қисми, кўпинча ёшлар ўз келажагини мазкур партия фаолияти билан уйғун кўраётганлари қувонарли ҳолдир.

Экологик партия ташаббуси билан амалга оширилган бир-биридан муҳим лойиҳаларни кўриб, ушбу тузилма давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Партия фаолият юрита бошлаган бу тўрт йил тарих учун катта муддат эмас. Шунга қарамай, Ўзбекистон Экологик партияси ҳаётимизда ўз ўрнига эга эканини исбот эта олди, деб ўйлайман. Келгусида амалга оширадиган бутун фаолиятимизда мана шу ўринни янада мустаҳкамлаб боришга ҳисса қўшишимиз зарур.

Экология, айниқса, ичимлик сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани биз нафақат бугунги, балки келажак авлодларимизни ҳам ўйлаб иш юритишимиз лозимлиги тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси ўз олдига қўйган режа ва мақсадларини доимо халқ билан биргаликда амалга ошириш йўлидан бормоқда. Сабаби келажак учун ҳаммамиз жавобгармиз.

 

Улуғбек ИБРОҲИМОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Боғот туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

🕔11:03, 18.09.2026 ✔44

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Батафсил
«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

🕔11:03, 18.09.2026 ✔37

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

🕔11:02, 18.09.2026 ✔39

Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

    Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

    Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    ✔ 44    🕔 11:03, 18.09.2026
  • «Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 37    🕔 11:03, 18.09.2026
  • Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

    Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

    Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

    ✔ 39    🕔 11:02, 18.09.2026
  • Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди:  яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди: яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Мамлакатимизда урбанизация ва шаҳар ҳаёти жадаллашган сари аҳолининг табиат қўйнида дам олиш, сокинликдан баҳраманд бўлиш ҳамда ўсимликлар олами билан яқиндан танишишга бўлган эҳтиёжи муттасил ортиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотлари ҳам ушбу ижобий экологик тенденцияни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 42    🕔 10:59, 18.09.2026
  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 103    🕔 10:24, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар