Янги 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном берилгани давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар бош мезонида инсон ва унинг қадрини улуғлаш, муносиб яшаш, иш ва турмуш шароити яратишдек улуғвор мақсадлар турганини яна бир бор тасдиқлаб берди.
Бугун шиддатли даврнинг ўзи олдимизга қўяётган долзарб масалалар, уларни тизимли ҳал этиш – Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда ундан сайланган депутатларнинг доимий вазифаси. Жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан бу борада қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Куни кеча пойтахтимизнинг Чилонзор туманида партиямиздан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Акмал Эргашев ташаббуси билан ана шундай хайрия тадбири ташкил этилди. Депутат ва Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари Чилонзор туманининг «Яккатут», «Катта Хирмонтепа», «Ҳайробод», «Шарқ тонги», «Хонтўпи», «Шарқ», «Шараф», «Гулистон», «Баҳористон», «Бектўпи» ва «Ал-Хоразмий» маҳаллаларида истиқомат қиладиган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор, жами 120 нафар оилага турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ушбу совғаларини қабул қилиб олган барча аҳоли вакиллари депутатлар ва ташкилотчилардан миннатдор бўлиб, дуолар қилишди. Депутатни халқ сайлайди ва унга ишонч билдиради. Шундай экан, халқнинг муаммоларини ўзиникидек билиб, уларнинг қувончу дардига шерик бўлаётган халқпарвар депутатларимиз янада кўпайсин деймиз.
ЎЭП Тошкент шаҳар
партия ташкилоти
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил