Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари халқ орасида бўлиб, аҳолининг муаммолари, эҳтиёжларини ўрганишда давом этмоқда.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзов Хоразм вилояти Шовот туманидаги 39-умумтаълим мактабида Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Унда мактаб жамоаси ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Тадбирда депутат 2023 йилнинг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинганининг аҳамияти, мурожаатномада келтирилган йўналишлар бўйича давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва буларнинг бари халқимиз фаровонлигига, сифатли таълимга, тиббий хизматларга, ҳуқуқ, иқтисод, ижтимоий ва бошқа соҳаларнинг ривожланишига хизмат қилишини йиғилганларга тушунтириб берди.
– Инсоннинг инсонлигини белгиловчи жиҳатлардан бири унинг билими, маданияти, билим даражасидир. Юксак билим, кенг дунёқараш, жамиятда шахс сифатида ўз ўрнига эга бўлиш, албатта, сифатли таълимга боғлиқ, – дейди депутат Камол Жуманиёзов. – Янги Ўзбекистонимизда илм-фанга эътибор юқори чўққига чиққан ҳозирги даврда замонавий ҳаётни сифатли таълимсиз ва илм-маърифат тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жаҳоннинг етакчи давлатларида ҳам таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгилангандан кейин тараққиётга юз тутгани сир эмас. Зеро, мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқлари билан чамбарчас боғлиқ.
Аслида партиянинг асосий вазифаси ҳам тарғиботдир. Шунинг учун ҳам шундай тадбирларда халқимиз Экопартиянинг асосий вазифалари ва эзгу мақсадлари билан тобора чуқурроқ танишиб бормоқда.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил