Айни кунларда кузатилаётган аномал совуқ шароитида юртдошларимизнинг ҳар соҳада бўлган талаби одатдагидан бир неча баробар ортиб бормоқда.
Шу сабабдан аҳолидан ҳудудлардаги тезкор штабларга келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этиш, аҳоли турмуш тарзидан хабардор бўлиш мақсадида партия депутатлари ва фаоллари ўз сайлов округлари ҳамда маҳаллалардаги фуқароларга ёрдам бериб келмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари Асрор Мансуров, Ҳамдам Имомов, Шуҳрат Очиловлар томонидан 21 та кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам берилди.
Шунингдек, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари Меҳринисо Салимова Бухоро шаҳридаги Кўксарой маҳалласи фуқароларига ун, шакар, ёғ каби зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Худди шундай ташаббус Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Дилдора Каҳҳорова, Когон шаҳар Кенгаши депутати Ўткир Эргашевлар томонидан ҳам амалга оширилиб, 3 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари 5 нафар эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари ва фаолларининг шундай синовли кунлардаги саховатпеша ҳаракатлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил