Юртимизда кузатилаётган аномал совуқ сабабли кўплаб ҳудудларда энергия ва иссиқлик таъминотида узилишлар бўлмоқда. Бундай пайтларда халқнинг оғирини енгил қилишга қаратилган кичкина ёрдам ҳам алоҳида эътиборга молик, десак тўғри бўлади.
Бугунги кундаги долзарб вазиятни тушунган Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашига сайланган депутат Диёр Шодиев ташаббуси ҳамда партиянинг Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамкорлигида дошқозонда ош дамланиб, совуқ ҳавода хизмат қилаётган шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг йўл тозаловчилари, электр энергияси, газ таъминоти корхоналари навбатчилари ҳамда йўл хизмати ходимларига бепул тарқатилди.
Таом Қарши шаҳридаги Қиличбек қўрғонча, Махсумобод, Қарлиқхона, Мағзон маҳаллаларида яшовчи муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилаларга ҳам улашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси Ғузор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Тўлқин Алманов ўз ҳисобидан тумандаги «Чугуртма», «Истиқбол» маҳаллаларида яшовчи ногиронларга, кам таъминланган хонадонларга айни кунларда мамлакатимизда ҳукм сураёган аномал совуқдан эсон-омон ўтиб олишлари учун кўмир ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.
Шундай синовли кунларда халқ ичида бўлиб, уларга ёрдам бераётган жонкуяр депутатларимиз борлиги бизни жудаям қувонтирди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил