Юртимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво ва унинг салбий таъсири сабабли аҳоли, айниқса ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам оғир синовли кунларни бошдан ўтказаётгани сир эмас. Бундай синовли кунларда халқимизга хос бўлган одамийлик ва инсонпарварлик фазилатлари ҳар қачонгидан ҳам зарур.
Ўзбекистон Экологик партияси пойтахт аҳолисини аномал совуқ шароитида ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Айниқса, юртдошларимиз орасида бу синовдан энг кўп азият чекаётган қатлам ҳисобланган қарияларга эътибор қаратмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва экология қўмитаси ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамкорлигида Уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатида экологик ҳашар ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва экология қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Саидрасул Сангинов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар ва Олмазор, Юнусобод, Яккасарой, Миробод ҳамда Учтепа туман кенгашлари раислари, партиянинг «Ёшлар қаноти» аъзолари ва пансионат ходимлари иштирок этишди.
Ҳозирги кунда мазкур масканда 150 дан ортиқ фахрийлар истиқомат қилишмоқда. Шу сабабли, хайр-саховат ҳашарида пансионатнинг барча йўлаклари, дам олиш ҳудудлари музлардан, чиқиндилардан тозаланди. Дарахтларнинг синган шохлари йиғиштириб олинди.
Хайрия ҳашаридан кўзланган мақсад «Қариялар уйи» ҳудудида эркин ҳаракат қилиш имконини яратиш, кекса ва ногирон инсонларни пансионат боғи ҳудудида сайр қилган пайтида хавфсизлигини таъминлаб, уларнинг кўнглига бироз бўлса-да таскин беришдан иборат.
Ўзбекистон Экологик партияси
Тошкент шаҳар кенгаши
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил