Ёш эдим. Бебошлигим тутиб, ҳовлимиздаги янги экилган ниҳолнинг гулларини тўкиб юбордим. Бувим бу ҳолатни кўриб, роса койиди. Танбеҳ берди. Кейин билсам, уни боғдан кўчириб келишган ва яқинда ерга ўтқазишган экан. Унинг тупроқ остида илдиз отиб кетиши ҳам, барқ уриб, кўкариб кетиши ҳам даргумон. Қилган ишимдан афсусландим. Ўзимни айбдор ҳис этдим.
Орадан йиллар ўтиб, ўша ниҳол каттагина дарахтга айланди. Йил давомида икки маротабагача ҳосил олишимиз мумкин. Бу уни яхши парваришлашимизга, шох-шаббаларига вақтида ишлов беришимизга боғлиқ.
Мактабдан қайтаётсам, ҳар сафар ўша дарахтга кўзим тушади. У мени ўзига жалб этади. Раҳматли бувимнинг ўтли нафаси димоғимга урилаётгандек гўё.
Куз ўрталарида дарахт шохларининг учида бир дона меваси илинибгина турганига гувоҳ бўлдим. Бу йил ҳисобида у сўнгги ҳосил эди. Узиб олмоқчи бўлдим. Қизариб пишган олмани тишламоқчи бўлдиму, бирдан йиғлаб юбордим.
Мен зарар етказган ниҳолни бувим кўрган заҳотиёқ унга ғамхўрлик кўрсатишга тушганди. Атрофига бир уюм тупроқни тўплаб, сув қуйишга киришган эди.
«Ҳали шундай дарахт бўладики, ҳосили нафақат сизларга, ён-атрофдаги қўни-қўшниларга ҳам етиб ортади», – деган эдилар қандайдир бир ишонч билан.
Ҳа, чиндан ҳам шундай бўлди. Тилни ёргудек мазали қирмизи олмалар.
Муаммолардан безиб кетсам, унга суянаман. Унга дардларимни тўкиб сочаман. Анчагина енгил тортаман. Гўё, қалбим тубидаги нолаларни бувим эшитиб тургандек.
Бу дарахт ҳовлимизга кўрк бағишлайди.
«Эҳтимол, бундан кейин ҳам қуриб қолмассан. Чунки, сенинг ҳар қатингда оиламиз билан боғлиқ ширин хотиралар яширин. Сен мен учун, бебаҳосан. Вақтни ўз измига бўйсундириб, мени ҳаётнинг майда ва маиший муаммоларидан бир лаҳзага бўлса-да, халос этиб, ажиб ҳисларни юрагимга жо этган қадрдонимсан!» дейман дарахтга.
Ростдан у негадир менга бувимнинг тимсоли бўлиб туюлаверади.
Улуғбек ШАРОБИДДИНОВ,
«Юксалиш» умуммилий
ҳаракати аъзоси
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔44
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔37
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔39
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил