Халқимизда азалдан оила муқаддас саналиб, юксак қадрланиб келинган. Унинг тотувлиги, мустаҳкамлиги эр-хотиннинг саломатлиги, келажак авлоднинг соғлом дунёга келиши ва баркамол бўлиб улғайишида, деб тушунилган.
Ҳар бир ота-она фарзандининг ҳаётда ўз бахтини топишини, унинг орзу-ҳавасини кўришни истайди. Лекин баъзи ҳолларда фарзанди ана шу «яхши» ният қурбонига айланиб қолаётганини ҳамма ҳам чуқур ўйлаб кўрмайди. «Қизимни тезроқ турмушга берсам, хотиржам бўлардим», деган фикр билан фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган, фарзандининг ўқишни давом эттиришига ёки эгаллаган касб-ҳунари бўйича ишлашига тўсқинлик қиладиган ота-оналар ҳам йўқ эмас.
Ҳозир кўпгина касалликлар айнан вояга етмай туриб, турмуш қурганлар орасида аниқланяпти.
Инсон фарзандига бор меҳр-муҳаббатини бахшида этиб, асраб-авайлаб камолга етказади. Аммо қизини «эгаси»га топшириш, ўғлининг «бошини иккита қилиш» фурсати етганда эса, негадир кўпчиликнинг кўзини шира босиб, истаб-истамай сепга, дабдабага учади, ҳақиқий бахт нимада эканини унутади. Бу эса, келажакда жиддий хавфни келтириб чиқаради. Шундай экан, ўзбошимчаликдан воз кечиб, никоҳ ёшига масъулият билан ёндашиш керак.
Вақт ўтгач эса, на эр-хотинни, на туғилажак болани ҳимоя қилишнинг иложи бор.
Шифокорларнинг ёрдами билан, онанинг доимий тиббий назоратда бўлишига, дунёга келажак гўдакнинг ҳаётини хавф-хатардан асрашга ва чақалоқнинг соғлом туғилишига эришиш мумкин. Бироқ унинг келгуси ҳаёти қандай кечади? Бу гўдак соғлом ҳаёт кечироладими?
Вояга етмай турмушга узатилган қизлар оилавий ҳаётга, она бўлишга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлмаслиги аниқ. Эрта турмуш қурган, коллеж ёки лицейда ўқишни тамомлашга, мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишга улгурмаган қизларимиз қандай қилиб муносиб уй бекаси, келин ва она бўлиши мумкин?
Қизларнинг 16-18 ёшда она бўлиши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган. Уларнинг жисмонан ва руҳан оналикка тайёр бўлмасдан оила қуриши, фарзанд кўриши турли муаммоларни келтириб чиқаради. Эрта ҳомиладорлик ёш она ҳамда бўлажак фарзанд учун ҳар томонлама хавфлидир.
Болани дунёга келтириш учун она танасида етарли захира тўпланиши керак. Негаки, ҳомила она вужудидан озиқланади. Захира эса, қиз балоғатга етгачгина тўпланади. Танада онанинг ўзи учун етарли озиқ бўлмаса, ҳомила соғлом ривожланмайди. Она ва болада сурункали касалликлар пайдо бўлади.
Қизларни балоғатга етмасдан турмушга узатиш ўша оиланинг келажаги омонат бўлишига олиб келади. Бунга ҳаётий мисоллар талайгина. Ўтган йили ўн саккиз ёшли келиннинг ҳомиласи нобуд бўлди. Энди яна ҳомиладор бўлиш ҳам онанинг, ҳам боланинг соғлиғи учун хавфли. Бу каби воқеаларни эшитиб ёки гувоҳи бўлиб ҳам ўзига тегишли хулоса чиқармаган ота-оналарнинг учраб тураётгани ачинарли ҳол.
Наргиза ҚАЛАНДАРОВА,
Сергели тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасининг гинекология бўлими мудираси, олий тоифали гинеколог
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔348
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил