Телеграмдаги Yashil burchak каналининг ёзишича, йил давомида ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг саноат давригача бўлган ўртача йиллик ҳароратидан 4 даража юқори кўтарилиши сайёра кенгликларида турлича ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Узоқ муддатли ишончли иқлим прогнозларига кўра, сайёра ҳароратининг +4 даража юқори кўтарилиши:
Марказий Осиё минтақасидаги йирик дараёларнинг сув олиш манбаси тоғ музликларининг 60 фоизи эриб тугаб, йўқ бўлиб кетишини англатади;
Шимолий қутб доирасидаги музлар эриб, янги ерлар очилади, бу музликдан бўшаган ерлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун дунёдаги энг оптимал ҳудудларга айланади;
Aфрикадаги Сахара (Саҳройи Кабир) чўли шимолга томон кенгайиб, Европанинг жануби ва марказини эгаллай бошлайди;
Янги Зеландия, Тасмания ороллари, Жанубий Американинг Патагонияси, ҳатто Антарктида ғарбида аҳоли истиқомат қилиши учун комфорт иқлимий шароитлар кузатила бошлайди (дунё аҳолисининг шу манзилларга кўчиб ўтиши фаоллашади);
Экваториал ва тропик минтақаларда юқори ҳароратнинг юқори намлик омили билан биргаликда мавсумий кузатилиши, чидаб бўлмас юқори иссиқлик ҳиссиёт шароитларини келтириб чиқаради (инсонларнинг бошқа ареалларга кўчиб кетишини тезлаштиради).
P/S: Ҳозирда Ер ҳарорати саноат давригача бўлган ҳаво ҳароратидан +1,2 даражага юқори кўтарилиб бўлди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил