Кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, конституциявий ислоҳотлар, экологик нормаларнинг конституция лойиҳасида ўз аксини топган нормалар юзасидан маълумот берди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, очиқлик ва шаффофлик сиёсати, фуқаролик жамияти институтлари учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ҳамда тенг шарт-шароитлар сиёсий партияларнинг давлат бошқарувида муҳим роль ўйнашига кенг имкониятлар яратаётганини алоҳида қайд этди.
Учрашувда референдумни юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишда сиёсий партияларнинг ўрни хусусида фикр алмашилди. Миссия раҳбари Альберт Йонссон мамлакатимиздаги демократик жараёнларни қўллаб-қувватлашини билдирди, хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилганини катта мамнуният билан эътироф этди ва юксак баҳолади.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси вакиллари партия Марказий Кенгаши биноси ва партия тарғиботи учун фойдаланилаётган ташвиқот материаллари билан таништирилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши Матбуот хизмати
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил