Табиатни асраб-авайлаш, мавжуд ресурслардан оқилона ва унумли фойдаланиш кўникмасини ҳар бир юртдошимиз қалбида қатъий қарор топтириш бугунги кунда атроф муҳит муҳофазасининг энг муҳим омили бўлиб келмоқда.
Айниқса, ёш авлодни шу тарзда тарбиялаш, уларда табиатга бўлган амалий хайрихоҳликни кучайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Қарши шаҳрида ўтказилган экоакция худди шундай амалий тадбирлардан бири бўлди.
Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан экологик билимлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Қарши давлат университети жамоаси ҳамда кўнгилли ёшлар фаол иштирок этишди.
Плоггинг тарзидаги ушбу экоакция Қарши шаҳрининг «Жайҳун», «Олимлар», «Алишер Навоий» ҳамда «Мустақиллик» кўчаларида 10 километр масафода бўлиб ўтди. Унда юздан ортиқ иштирокчилар 400 килограммга яқин чиқиндиларни тўплаб, махсус техникаларга жойлаштиришди.
Тадбир якунида акцияда фаол иштирок этган ёш иштирокчилар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, атроф муҳитга катта фойда келтирадиган бу каби экоакцияларни доимий ўтказиш режалаштирилди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил