Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Каттақўрғон тумани бўлими томонидан тунги рейд тадбирлари ўтказилиб, экологик ҳуқуқбузарликка қарши маъмурий жора қўрилди.
Ер ости ва ер усти табиий бойликлари ноқонуний талон-торож қилинишининг олдини олиш мақсадида олиб борилган рейд давомида туманнинг «Баландравот» МФЙ ҳудудида ҳуқуқбузарлик аниқланди. Фуқаро З. Х. «Нарпай» канали атрофидан қонунга хилоф тарзда ўз бошқарувида бўлган техника воситаси ёрдамида қора қум аралашмасини қазиб олаётгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди. З. Х. БҲМнинг 10 баробари, яъни 3 млн. 40 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔31
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил