Айни қиш чилласида ёғингарчиликлар кўп бўлишини кўпчилик кутмаган бўлса керак. Ахир, кейинги йилларда қиш фаслининг баҳор ҳавосидек илиқ кечишига кўникиб бўлган эдик.
Бу йил эса Ўзбекистон қиши қор-қировли келди. Тоғли ҳудудларда қорнинг ҳар қачонгидан кўпроқ ёғиши кузатилди. Бундай пайтда иссиққина ўринни тарк этиб, табиат муҳофазаси билан шуғулланишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун кишининг виждони уйғоқ бўлиши керак.
Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларидан иборат тезкор гуруҳининг навбатдаги тадбирлари айни қор бўралаб ёғавериб, бир метрга етган паллага тўғри келди.
Қалин қор туфайли машиналари ботиб қолган тадбир иштирокчилари юқори тоғ чўққиларига пой-пиёда тирмашиб, қушлар ва ҳайвонларга озуқа улашдилар.
Қорли изғирин ва туманли соатларда чўққига қараб қоп орқалаб кетаётган йигитларни кўриб, уларнинг ташаббус ва матонатига балли дегингиз келади.
«Сурхон» давлат қўриқхонаси ходими Искандар Эшалиев фикрича, айни кунларда тоғли ҳудудда ҳарорат -5 даража совуқни ташкил қилаётган экан. Бундай пайтда ҳайвон ва қушларнинг қор остидан емиш излаб топиши жуда қийин кечади. Шу боис уларга ғамхўрлик қилинсагина ноёб турларнинг кўпайишига замин яратилади.
Қўриқхона мутахассислари фотоқопқонларга морхўр, тоғ эчкиси, силовсин, ёввойи тўнғиз, кийик каби ёввойи ҳайвонларнинг тушиш ҳолатлари кўпаяётганини таъкидлашмоқда.
Бу каби намунали ишлар Бухоро вилоятида ҳам амалга оширилаётгани таҳсинга муносиб. Бироқ табиат ва экологияга масъул айрим муассаса ва ташкилотлар фақат тадбирбозлик билан машғул бўлаётган бир паллада уларга хитобан: сурхондарёлик ва бухоролик ҳамкасбларингиздан ибрат олсангиз бўларди, дегимиз келади.
Пўлат ЭРМАТОВ
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔31
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил