Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Африка ва Евроосиёда кўчманчи йиртқич қушларни сақлаш бўйича ўзаро англашув меморандумига қўшилди.
Меморандум CMS COP-14 «Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорлик» сессияси доирасида имзоланди.
Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Қирғизистон Республикаси табиат ресурслари, экология ва техник назорат вазири Мелис Турғунбоев, Қозоғистон экология ва табиат ресурслари вазири ўринбосари Нуркен Шарбиевлар имзолашди.
– Мазкур меморандум кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонлар олдидаги тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришни кўзда тутади.
Бу эса кўчманчи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва бу орқали биохилма-хилликни сақлашга имкон яратади. Қолаверса, Марказий Осиё давлатларининг бу борадаги бирдамлигини мустаҳкамлайди, – деди Азиз Абдуҳакимов.
Мазкур меморандум ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенсияга мувофиқ тузилган халқаро шартнома ҳисобланади. Ўзаро англашув меморандумини имзолаган давлатлар йиртқич ҳайвонлар турларини бутун тарқалиш зонасида қулай сақлаш мақомига эришиш ва уларнинг камайишига йўл қўймаслик учун мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар ва ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини олишади.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔31
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил