Хоразм вилояти прокуратураси, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган экологик рейд тадбирлари давомида табиатга жиддий зарар етказган броконьерлар аниқланди.
Боғот туманида яшовчи фуқаролар Б.Н ва М.С ов қилиш рухсатномаси бўлмай туриб, Тупроққалъа тумани ҳудудида ноқонуний равишда ов қилиб юрагани маълум бўлди.
Улар тақиқланган муддатда 1 бош ғоз ҳамда 2 та чурак ёввойи қушларини овлаб, табиатга 1 миллион 360 минг сўм зарар етгазгани аниқланди.
Бу ҳаракатлари билан ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун талабларини бузгани учун тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми тартибида кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.
Хоразм вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔31
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил