Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизнинг қушлар ва ҳайвонот дунёси жуда бой минтақаси саналади.
Айниқса, Орол денгизига яқин ҳудудларда бир-биридан ажойиб ноёб турларни учратиш мумкин. Уларни кўриб «Қизил китоб»га киритилган жонворларни янада асраб-авайлаш ва кўпайтириш инсониятнинг она табиат олдидаги унутилмас бурчи эканини англаймиз.
Яқинда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти «Жанубий Устюрт» Миллий табиат боғи илмий ходимлари томонидан баҳорги қушлар саноғи ўтказилди.
Мазкур Миллий табиат боғи қушлар дунёсига жуда бой ҳудуд. Шунингдек, Оролбўйи минтақасидаги Сариқамиш кўли миграция даврида учиб келувчи ва учиб кетувчи қушлар турларининг йиғиладиган асосий маскани ҳисобланади. Бу ерларда олиб борилган баҳорги қушлар саноғида Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган кўплаб қушлар рўйхатга олинди. Бургутларнинг ҳар хил турлари, оқ қушлар, йўрға тувалоқ, саққоқушлар каби ноёб қанотлиларнинг ҳаёти мутахассислар томонидан кузатилиб, ўрганиш ишлари мунтазам равишда олиб боримоқда.
Мутахассислар томонидан куз ва баҳор мавсумида ўтказиладиган қушлар саноғи уларнинг муҳофазасига қаратилган муҳим ва самарали тадбирдир. Унда илмий ходимлар, ёш тадқиқотчилар, табиатшунос ва оронтологларнинг иштирок этиши эса, муҳофаза ва ўрганиш ишларининг изчиллигини таъминлайди.
Элмира
Халимметова,
«Жанубий Устюрт» Миллий табиат боғи мутахассиси
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил