Дарахт экиш эзгу фазилат, яхшилик белгиси. Бироқ дарахт экиш билангина иш битмайди. Уни парваришлаб, сувини, ўғитини ўз вақтида бериб, эътибор қаратилсагина экилган кўчат улкан дарахтга айланади.
Хўш, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг кейинги тақдири қандай кечяпти? Улар сифатли ўсяптими, қанчаси қуриди, қанчаси яхши ҳолатда? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан ишчи гуруҳи тузилган. Ушбу ишчи гуруҳи вакилларининг дастлабки манзили Фарғона бўлиб, вилоятда ўрганиш ишларини олиб боришди.
Хусусан, ишчи гуруҳ вакиллари Фарғона вилоятининг Қува туманида жойлашган чиқинди полигони ҳудудида ва унинг атрофида экилган дарахт кўчатларининг бугунги ҳолатини ўрганишди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, полигонда «Яшил макон» бўйича дарахтлар экилгану, бироқ ҳудудга мос кўчат танланмаган. Дарахт экишда ўша ҳудудга мос кўчатларни экиш керак. Полигон ҳудудида тез ўсувчи, дезбарьерлаш ишига ёрдам берадиган дарахт турларини кўпроқ экиш ва уларни вақтида суғориш юзасидан тегишли тавсиялар бериб ўтилди.
Ўрганиш жараёнида Қува туманидаги магистрал йўл ёқасига экилган дарахт кўчатлари ҳолати ҳам ўрганилди. Бу ерда ҳам айрим дарахтлар сув яхши етиб келмагани сабаб қуриган.
Шу сабаб ушбу ҳудуддаги масъулларга сув яхши етиб келмайдиган жойларга томчилатиб суғориш тизими жорий қилиниши, мунтазам вакилларни бириктириш, иқлим шароитига мос дарахтларни экиш бўйича тавсиялар берилди.
Кўчатларнинг қуриш ҳолати Фарғона вилояти, Тошлоқ туманининг «Қанжирға» маҳалласида ҳам аниқланди. Ушбу дарахтлар парвариши бўйича суҳбат жараёнида аҳоли бу экилган дарахтлар маҳаллада фаолият кўсатаётган саноат корхонасига бириктирилганини айтишди. Жараёндан маълумки, дарахтлар парваришига ўз вақтида эътибор қаратилмаган. Бунинг оқибатида эса экилган дарахтларнинг айримлари қуриб қолган.
Шунингдек, ишчи гуруҳи вакиллари Тошлоқ туманидаги «Ахшак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо қилинган «Экобоғ»ни ҳам бориб кўришди. Ўрганиш жараёнида дарахтлар ўз вақтида парваришлангани аниқланди. Кўчатларнинг ҳолати яхши. Қуриш жараёнлари кузатилмади.
Ишчи гуруҳи вакиллари ўрганиш даврида туман ободонлаштириш корхонаси ходимлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳоқаза қилиш бошқармаси ва иқлим ўзгариши туман бўлими ходимлари билан сухбатда бўлиб, экилган дарахтларни асраб-авайлаш, уларни тўғри парваришлаш бўйича зарурий маслаҳатларини бериб ўтишди.
Экилгани эмас, кўкаргани ҳисоб, дейишади. Ўзбекистон Экологик партияси бу каби ўрганишларни давом эттиради.
ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши матбуот хизмати
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил