Ўзбекистон Экологик партияси туман, шаҳар партия ташкилот раислари томонидан доимий тарзда мурожаатлар ўрганилади, экорейдлар ўтказилиб, жамоатчилик назорати, тарғибот ишлари олиб борилади.
Вазифасини масъулият билан бажараётган партия етакчилари сабаб кўплаб мурожаатларга ечим топилиб, аҳолининг оғири енгил бўлмоқда. Экопартияга одамлар ишончи мустаҳкамланмоқда. Хусусан, июнь ойининг сўнги ҳафтаси ҳам Сирдарё вилоятининг туман, шаҳар партия ташкилот раислари учун қизғин, амалий ишларга бой бўлди.
Ширин шаҳар партия ташкилоти раиси Н.Холбоева шаҳарнинг «Ширин» маҳалласи «Туркистон» кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро М.Эргашевадан мурожаат олди. Ҳолат ўрганилганда, қўшниларнинг чорва моллари дарахт кўчатларини нобуд қилаётгани аниқланди ва мутасадди ташкилотларга хабар берилди. Мурожаатга ечим топилгунча, ҳолат назоратга олинди.
Гулистон туман партия ташкилоти раиси эса туман «Тоза ҳудуд» ДУК билан ҳамкорликда «Чиқиндисиз тоза маҳалла» тадбирини ўтказди.
Маълумки, фуқаролардан энг кўп мурожаат чиқинди масаласида бўлади. Белгиланмаган жойга ташлаш, масъул ташкилотлар томонидан вақтида олиб кетмаслик ва ҳоказолар. Қолаверса, аҳолининг чиқиндини саралаш одати ҳам ҳали яхши шаклланмаган.
Тадбирда айни масалалар муҳокама қилиниб, чиқиндини белгиланган жойга ташлаш зарурлиги тўғрисида сўз борди.
Шунингдек, Сирдарё туман партия ташкилоти раиси навбатдаги рейд тадбирини туманнинг «Бахмал» маҳалласи ҳудудида ўтказди. Рейд давомида фермер хўжалиги ҳудудида номаълум шахслар томонидан қуриган ўтлар ёқиб юборилаётгани аниқланди. Раис бу ҳақда зудлик билан тегишли ташкилотга хабар берди ва ҳолатни назоратга олди. Бундан ташқари, ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича рейд туманининг «Қуёш» маҳалласи ҳам бўлиб ўтди. Унда сув ҳавзаларида экологик талаблар қўпол равишда бузилгани аниқланди. Яъни сувда турли хил чиқиндилар тўпланган ҳамда майда ўлик балиқлар сув юзида туриб қолган. Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга хабар берилди.
Гулистон шаҳар партия ташкилоти раиси эса «Шодлик» маҳалласи ҳудудида аҳоли томонидан ташланган чиқинди тўпланиб қолганига гувоҳ бўлди. Раис ёз кунларида бадбўй ҳид таратиб, касаллик ўчоғиги айланиб ётган манзара юзасидан тегишли ташкилотга хабар бериб, масала жойида бартараф этилишига эришди.
ЎЭП Сирдарё вилояти Кенгаши Матбуот хизмати
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил