Навоий вилояти Экология бошқармаси Учқудуқ туман бўлими, туман ИИБ, ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида 8 августдан 9 августга ўтар кечаси соат 03:00 да Учқудуқ тумани кириш постида Некция-2 русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилди. Натижада фуқаро Ҳ.Н. ва Ф.С.лар ов қуроллари билан 16 та ёввойи қуённи ов мавсуми бўлмаган вақтда ҳеч қандай рухсатномасиз овлаб олиб кетаётгани аниқланди.
Дарахтларни зараркунандалардан қутқаринг!
Янгибозор туман партия ташкилоти раиси, депутат М.Атажанов ҳамда партия фаоллари иштирокида «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида жойлашган дам олиш ва истироҳат боғидаги дарахтларнинг биологик ҳолати, мавсумий ҳашаротларга қарши олиб борилаётган кимёвий кураш чоралари устидан экорейд ўтказилди.
Рейдда гужум, қайроғочларнинг барглари кемирувчи ҳашаротлардан зарар кўраётгани, «маживелник» дарахтларига эса бактерияли ва ширача ҳашаротлари зиён етказаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан масъулларга ёзма топшириқлар берилиб, кимёвий ишлаш йўлга қўйилди.
Табиатга 87 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди
Тошкент вилояти Экология бошқармаси, вилоят Миллий гвардия ходимлари, вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда Бекобод тумани «Ачамайли» МФЙ ҳудудидан оқиб отувчи Сирдарё дарёсида экологик назорат тадбирлари олиб борилди.
Рейд давомида дарёнинг чап қирғоғидан давлат рақами ечиб олинган техника воситаси (юклагич) ёрдамида ишлов берилмаган қум, қум-шағал аралашмалари «Ҳово» ҳамда «Зил» юк ташиш автотранспорт воситаларига юкланиб, олиб чиқиб кетилаётгани аниқланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган. Мораторий даврида қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Қум-шағал қазиб олиниши натижасида табиатга 87 миллиард 651 миллион 83 минг 344 сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Учта юк ташувчи автотранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун Бекобод шаҳар ҳудудидаги жарима майдончасига жойлаштирилди. Иш юзасидан ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил