Етти кун      Бош саҳифа

Муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Қонунчиликда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур нормадан келиб чиқиб, жорий йил 16 – 23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Муддатидан олдин  овоз бериш  бошланди

Мазкур қарорга кўра, сайлов бўлиб ўтадиган куни таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва бошқа сабабларга кўра ўз яшаш жойида  бўлиш имкониятига эга бўлмаган юртдошларимиз кеча муддатидан олдин овоз беришнинг дастлабки кунида  9:00 дан 18:00 га қадар ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзлари муносиб деб билган номзодлар ва ишонч билдирган партияси учун овоз беришди.

–  Иш билан хорижий давлатга кетаётганим туфайли 27 октябрь куни овоз беришда иштирок эта олмайман, – дейди Эрали Абдумажидов. – Ўзим яшайдиган ҳудуддаги 23-сайлов участкасига келиб, комиссия аъзоларига мурожаат қилдим. Улар менга сайлов варақаси беришди. Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида тўлдирдим ва ўзим танлаган номзод учун овоз бердим. Менга ҳеч ким дахл қилмади. Тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертга солиб, участка сайлов комиссияси аъзоларига топширдим.

– 1502 нафар сайловчи рўйхатга олинган участкамизда сайлов куни хизмат сафарида бўладиган фуқаролар ҳам бор, – дейди Қарши шаҳридаги 57-сайлов участкаси раиси Анвар Абдиев. – Аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан ўтказилган тадбирлар давомида уларга муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга эканини тушунтирдик. Ана шундай сайловчилар участкага келиб, сайлов варақаси асосида ўзлари танлаган номзод ва партия учун овоз бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси қарорига кўра сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақти қуйидаги муддатда давом этади:

• иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар;

• дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар.

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.

Сайлов жараёнининг шаффоф ва адолатли ўтишини бевосита кузатиб бориш учун бир қанча халқаро кузатувчилар ҳам жараёнда иштирок этиши назарда тутилган. МСК қарори билан Туркий давлатлар парламент ассамблеясининг 19 нафар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, Россия ва Хитойдан 2 нафардан, АҚШнинг 3 нафар ҳамда Буюк Британия, Латвия, Литва, Франция, Ҳиндистон ва Япониянинг 1 нафардан вакили – жами 36 нафар хорижий ва халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилган.

Камолиддин Рўзиматов




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

🕔11:03, 18.09.2026 ✔42

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Батафсил
«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

🕔11:03, 18.09.2026 ✔35

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

🕔11:02, 18.09.2026 ✔36

Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

    Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

    Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    ✔ 42    🕔 11:03, 18.09.2026
  • «Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 35    🕔 11:03, 18.09.2026
  • Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

    Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

    Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

    ✔ 36    🕔 11:02, 18.09.2026
  • Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди:  яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди: яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Мамлакатимизда урбанизация ва шаҳар ҳаёти жадаллашган сари аҳолининг табиат қўйнида дам олиш, сокинликдан баҳраманд бўлиш ҳамда ўсимликлар олами билан яқиндан танишишга бўлган эҳтиёжи муттасил ортиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотлари ҳам ушбу ижобий экологик тенденцияни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 40    🕔 10:59, 18.09.2026
  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 103    🕔 10:24, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар