«Оролқум» миллий табиат боғида 20 турдан ортиқ ҳайвонот дунёси вакиллари учрайди, шулардан 4 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Улар орасида сайғоқлар алоҳида аҳамият касб этади.
Сайғоқлар бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган жуда ноёб тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи «Қизил рўйхат»и ҳамда SITESнинг II иловасига киритилган. Ўзбекистон Қозоғистон билан сайғоқларни сақлаб қолиш, тиклаш ва барқарор фойдаланиш бўйича ўзаро англашув меморандуми ҳамда сайғоқларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича Ҳукуматлараро битим имзолаган.
Сайғоқларни муҳофаза қилиш учун браконьерликка қарши курашни кучайтириш, ҳудудий муҳофазасини яхшилаш, чегара тўсиқлари ва нефть-газ сектори, йўл-транспорт инфратузилмаси таъсирини камайтириш, трансчегаравий ҳамкорлик ҳамда уларни асраб қолишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Оролқум» миллий табиат боғи Орол денгизи ҳудудларида ўрнатилган видеокузатув мосламалари бу ерда сайғоқлар эмин-эркин ҳаёт кечираётганини кўрсатмоқда. Кейинги йилларда Оролбўйи ҳудуди экотизимларини асраб-авайлаш ҳамда ҳудуд экологиясини янада яхшилаш борасидаги фаолият натижасини биргина сайғоқлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Миллий табиат боғида уларнинг яшаши ва кўпайиши учун ҳозирда барча қулай шароитлар яратилган.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил