Асаларилар онглилик даражаси бўйича инсонлардан кейин иккинчи ўринда туришини билармидингиз?
Олимлар асаларилар фақат инстинкт бўйича ҳаракатланадиган майда ҳашаротлар эмас, балки ақл бовар қилмас даражада ривожланган хотира, муаммо ечиш қобилияти ва ҳатто ўрганиш хусусиятига эга эканини аниқлашган.
Интеллект – асаларилар сон ва шаклларни ажрата олади, ҳатто оддий математик амалларни бажаришга қодир.
Мулоқот – улар «рақс» орқали ўз оиладошларига энг яхши гул манбалари қаерда жойлашганини тушунтира олади.
Навигация – қуёшнинг ҳолати ва магнит майдон ёрдамида масофани аниқ ҳисоблаб, уясига қайтиши мумкин.
Хотира – ўрганилган йўналиш ва манбаларни узоқ вақт эслаб қолиш қобилиятига эга.
Асаларилар кичик жуссасига қарамай, табиий мўъжиза ҳисобланади. Уларнинг ҳаёти ва ишлари биз учун ҳамон жумбоқ ва ўрганишга арзийди!
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил