Тадқиқотга кўра, АҚШда кўплаб капалак турларининг популяцияси XXI асрда 20 фоиздан ортиққа камайган.
Тадқиқот 2000 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда 76 мингга яқин кузатув маълумотларига асосланиб, 554 турни қамраб олган. Натижада, капалаклар сони 22 фоизга камайгани аниқланган. Бу ҳолат уларнинг яшаш муҳити йўқолиши, пестицидлар ишлатилиши ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ, деб ёзади Reuters.
Энг катта йўқотишлар мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида, жумладан, Аризона, Нью-Мексико, Оклахома ва Техас штатларида кузатилган. Тадқиқ этилган 342 турдан 114 таси (учдан бирига яқини) сезиларли камайган. 107 тур 50 фоиздан ортиққа камайган бўлса, 22 турда бу кўрсаткич 90 фоиздан юқори бўлган.
Айрим капалаклар, жумладан, Флорида оқ капалаги ва мисранг Гермест сони 99 фоиздан кўпроққа қисқарган.
Кенг тарқалган турлар ҳам хавф остида:
қизил адмирал – 58 фоизга камайган;
қовоқ капалаги – 50 фоизга камайган;
Америка леди – 44 фоизга камайган.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи, эколог Коллин Эдвардс бу натижалар хавотирли эканини таъкидлади. Лекин у капалаклар сони тикланиши мумкинлигини қайд этди. Чунки уларнинг ҳаёт цикли қисқа бўлгани учун муҳит яхшиланса, популяцияси тез қайта тикланиши мумкин.
Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик
🕔16:51, 30.04.2026
✔81
Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.
Батафсил
Роботни чақиринг!
🕔16:45, 30.04.2026
✔74
Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.
Батафсил
Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?
🕔15:40, 13.04.2026
✔109
Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.
Батафсил