Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Япония атроф-муҳит вазирлиги ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Сўнгги йилларда экологик масалаларни биргаликда ҳал қилиш борасидаги ҳаракатлар кутилган самараларни бермоқда. Япония билан яқинда имзоланган манфаатли келишув эса бу борадаги ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Япония атроф-муҳит вазири ўринбосари Дои Кентаро бошчилигидаги делегация билан учрашувида келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Музокаралар давомида томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ҳамда замонавий экологик муаммоларга қарши кураш йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, экологик муаммолар глобал хусусиятга эга экани, уларни самарали ҳал этиш ва атроф-муҳитни ҳозирги ҳамда келажак авлодлар учун асраб-авайлаш мақсадида давлатлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Япония атроф-муҳит вазирлиги ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат тенглик ва ўзаро манфаат тамойиллари асосида, барқарор ривожланиш мақсадлари, миллий қонунчилик ҳамда халқаро экологик битимларни инобатга олган ҳолда ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Ҳамкорлик меморандуми иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш, сув ресурсларида тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш каби бир қатор муҳим йўналишларни қамраб олади.
Шунингдек, учрашувлар, конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказиш, икки мамлакат мутахассислари ва экспертлари ўртасида ахборот алмашиш орқали салоҳиятни оширишга қаратилган қўшма тадбирларни амалга ошириш ҳам режалаштирилган.
Меморандум Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги экологик ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, атроф-муҳит ҳолатини яхшилашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратади.
Барқарор ривожланишда Япония билан экологик ҳамкорлик
🕔11:03, 24.03.2026
✔13
Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.
Батафсил
Ҳарорат кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда
🕔14:38, 12.03.2026
✔51
Ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.
Батафсил
Ҳаводан сув олиш мумкин
🕔14:38, 12.03.2026
✔51
Берклидаги Калифорния университети профессори ва 2025 йилги Нобель мукофоти совриндори Умар Ёжий намлик 20 фоиздан паст бўлган шароитда ҳам ҳар куни 1000 литргача тоза сув ажратиб олишга қодир қурилмани ишлаб чиқди.
Батафсил