Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Қачондир Ер яшаш учун яроқсиз бўлиб қолиши мумкинми?

Олимлар Ер сайёрасида ҳаёт қанчалик узоқ давом этишини тадқиқ қилиб, ҳайратланарли хулосага келишди. Натуре Геосcиэнcе журналида эълон қилинган мақолага кўра, Ердаги кислород захиралари аста-секин йўқолиб, тахминан бир миллиард йилдан зиёдроқ вақтдан кейин сайёрамиз яшаш учун мутлақо яроқсиз бўлиб қолади.

Қачондир Ер яшаш учун  яроқсиз  бўлиб қолиши  мумкинми?

НАСА ва Япониянинг Тохо университети олимлари ушбу хулосага келиш учун 400 минг компьютер симуляциясини ўтказган. Улар Ер атмосферасининг узоқ муддатли эволюциясини таҳлил қилиб, кислороднинг тугаши табиий равишда, Қуёшдаги аномал ўзгаришлар натижасида содир бўлишини аниқлашди.

 

Кислород апокалипсиси:

Ерни нималар кутмоқда?

Тадқиқотларга кўра, Ердаги кислород танқислиги озон қатламининг бузилиши туфайли юзага келади. Бу жараён натижасида атмосферадаги кислород аста-секин буғланиб кетади ва ҳаёт учун зарур бўлган муҳит йўқолади.

Бундай шароитда фақат анаэроб бактериялар, яъни кислородсиз яшай оладиган микроорганизмларгина омон қолиши мумкин. Кислородга боғлиқ барча тирик мавжудот­лар эса йўқликка юз тутади.

 

Кутилганидан тез келадиган хавф

Шу билан бирга, олимлар Ерда ҳаёт миллиард йил эмас, балки анча эрта тугаши мумкин эканлигини ҳам таъкидламоқда. Сабаби, глобал иқлим ўзгаришлари, астероидлар билан тўқнашув, вулқон фаоллиги ёки бошқа табиий офатлар сайёрани яшаш учун яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.

Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари эса суперкомпьютер ёрдамида олиб борган тадқиқотлари натижасида Ер 250 миллион йилдан сўнг бутунлай яроқсиз бўлиб қолиши ҳам мумкинлигини тахмин қилишган. Уларнинг фикрича, бу глобал исиш ва катта табиий офатлар сабабли содир бўлади.

 

Технология ҳаётни сақлаб

қолишга ёрдам берадими?

Олимларнинг фикрича, технологиянинг ривожланиши ва фан тараққиёти бу таҳдидларнинг олдини олиш ёки уларни юмшатишга ёрдам бериши мумкин. Келажакда инсонлар космик муаммоларга қарши курашиш йўлларини топиши, ҳатто бошқа сайёраларга кўчиб ўтиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, Ерда ҳаёт абадий давом этмайди, лекин инсон цивилизацияси илмий тараққиёт орқали ўз келажагини кафолатлаш учун янги ечимларни топиши керак.




Ўхшаш мақолалар

Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

🕔16:51, 30.04.2026 ✔81

Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Батафсил
Роботни  чақиринг!

Роботни чақиринг!

🕔16:45, 30.04.2026 ✔74

Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

Батафсил
Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

🕔15:40, 13.04.2026 ✔109

Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳаво ифлосланишига қарши  минтақавий ҳамкорлик

    Ҳаво ифлосланишига қарши минтақавий ҳамкорлик

    Астана шаҳридаги Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда тоза ҳаво сиёсатини таъминлаш масалаларига бағишланган Иккинчи юқори даражадаги минтақавий мулоқот ҳаво ифлосланишига қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим босқич бўлди.

    ✔ 81    🕔 16:51, 30.04.2026
  • Роботни  чақиринг!

    Роботни чақиринг!

    Сеул боғларида чиқиндиларни аҳоли олдига бориб йиғиб кетишга мўлжалланган роботлар ишга туширилди.

    ✔ 74    🕔 16:45, 30.04.2026
  • Жонли  табиат мияга  қандай таъсир  кўрсатади?

    Жонли табиат мияга қандай таъсир кўрсатади?

    Европа тадқиқотлар маркази олимларининг хулосаларига кўра, кўпроқ яшил ҳудудларда яшайдиган инсонларда мия фаолияти ва тузилиши яхшироқ бўлишини исботлади.

    ✔ 109    🕔 15:40, 13.04.2026
  • Барқарор ривожланишда  Япония билан экологик ҳамкорлик

    Барқарор ривожланишда Япония билан экологик ҳамкорлик

    Эндиликда иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атмосфера ҳавоси ва сув ресурслари ифлосланишини камайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда Япония илғор технологиялари қўлланилади.

    ✔ 116    🕔 11:03, 24.03.2026
  • Ҳарорат кўтарилиши  ўғил болалар  туғилишини  камайтирмоқда

    Ҳарорат кўтарилиши ўғил болалар туғилишини камайтирмоқда

    Ҳаво ҳароратининг тобора кўтарилиши инсоният демографиясига кутилмаган таъсир кўрсатмоқда. Янги тадқиқотга кўра, ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 20 даражадан ошганда, қиз болаларга нисбатан ўғил болалар туғилиши камайиши кузатилмоқда.

    ✔ 143    🕔 14:38, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар