Хоразмдаги мактабларда ўзига хос эко ташаббус фойда ҳам, тарбия ҳам бермоқда
Хоразмдаги мактаблардан бирида тасвирга олинган ушбу ғалати ва айни пайтда ажойиб қурилма нафақат чиқиндиларни йиғиш, балки экологик маданиятни шакллантиришда ҳам катта аҳамиятга эга. 2,5 метр баландликдаги, симдан ясалган бу идиш — фақатгина пластик чиқиндилар учун мўлжалланган. Бу оддий ғоя ҳозирда Хоразмдаги барча мактабларда анъанага айланмоқда.
Ҳар ҳафтанинг шанбаси мактабларда «Соғлом турмуш тарзи ва экологик маданият куни» сифатида ўтказилади. Ўша куни йиғилган пластик идишлар махсус машина орқали олиб кетилади. Эътиборлиси шундаки, топилган маблағ мактаб эҳтиёжлари, ободонлаштириш ишлари ва «Эко бурчак»даги тўтиқуш ҳамда балиқларни овқатлантиришга сарфланади.
— Ҳар ҳафта 450 мингдан 850 минг сўмгача маблағ тушмоқда, — дейишди мактаб жамоаси. — Бу нафақат мактабга, балки болаларнинг онгини экологик тарбия асосида шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда.
Бу ташаббус орқали мактаб ўқувчилари фойдали меҳнатга, табиатга эҳтиром ва тозаликка бўлган муносабатни амалда англаб боришмоқда. Ота-оналар эса фарзанди қандай муҳитда, қандай ғоялар билан улғаяётганини кўриб хурсанд.
Бугунги кунда экологик маданиятни тарғиб қилиш учун ҳаётга татбиқ этилаётган шундай кичик, аммо мазмунли ташаббуслар муҳим. Чунки табиатга нисбатан муҳаббат — болаликдан бошланади.
Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар
🕔17:58, 16.04.2026
✔13
Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.
Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?
🕔17:55, 16.04.2026
✔12
Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.
Батафсил
Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор
🕔17:50, 16.04.2026
✔12
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.
Батафсил